Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болаларга қувонч улашиб
12:35 / 2023-06-02

Мамлакатимизда халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни кенг нишонланади. Жумладан, сана муносабати билан бир қатор маданий-маърифий ва кўнгилочар тадбирлар ўтказилади.

Наманган вилояти ҳокимлиги ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан ҳам бир қатор хайрия ишлари амалга оширилди. Жумладан, 20 нафар ногиронлиги бор болаларга махсус аравачалар, эсдалик совғалари, ўйинчоқлар, озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат байрам туҳфалари берилди. Бу ғамхўрлик болажонларга хурсандчилик улашди. Тўрақўрғон туманидаги Ахси қишлоғида яшовчи биринчи гуруҳ ногирони Зилола Ваҳобованинг ҳаракатланишида муаммолари борлиги сабабли уйда қолиб келаётган эди. Унга ногиронлик аравачаси берилди. Жисмоний имконияти чекланганига қарамай анчагина иқтидорли бўлган бу қиз чеварлик ва қўл меҳнати орқали ўйинчоқлар ясаб, тумандаги мактабгача таълим муассасаларига етказиб беряпти, натижада даромади ҳисобидан ота-онасига ёрдам кўрсатмоқда.  

– Юртимизда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмаслиги, ҳар бир инсон муносиб қадрланаётганлигини дилдан ҳис этдим, – дейди Зилола. – Айниқса, биз каби жисмоний имконияти чекланганларга кўрсатилаётган алоҳида эътибордан  хурсандмиз. Вилоятдаги барча шаҳар ва туманлардаги болалар боғчаларида сана ўзига хос мазмунга бой дастурлар билан нишонланмоқда. Меҳнат жамоалари, тадбиркорлик субъектлари, маҳаллалардаги саховатпеша инсонлар кўп болали оилаларга совғалар билан кириб, йўқловлар уюштирмоқда. Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида ва "Афсоналар водийси" тематик паркидаги барча аттракционлар 1-10 ёшгача бўлган болаларга бепул хизмат кўрсатмоқда.  

Оқилхон Дадабоев,  

ЎзА