Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болаларга меҳр улашаётган Самандар
11:47 / 2025-05-29

Мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлод, хусусан Меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган ёшларнинг жамиятда ўз ўрнини топишига зарур шарт-шароитлар яратиш устувор вазифалардан бири.

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг интеллектуал, ахлоқий, жисмоний ривожланиши, уларни мустақил ҳаётга тайёрлаш борасида тегишли ташкилотлар қатори Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан ҳам муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Пойтахтимиздаги 30-сонли Меҳрибонлик уйи. Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Самандар Норбўтаев бу ердаги барча болалар учун меҳрибон, ғамхўр, талабчан тарбиячи.

Самандар кун давомида болаларни тарбиялаш ва қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий мослаштириш ва жамиятга уйғунлаштириш, жисмонан соғломлаштириш, сифатли таълим ва тарбия бериш, шунингдек, ижодий ва интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш вазифаларини сидқидилдан адо этиб келмоқда.

Меҳрибонлик уйи болаларига кўрсатаётган эътибор ва ғамхўрлик, улар қалбида ватанга бўлган фахру-ифтихор туйғуларини янада оширади.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/c8GvC1wi7Es?si=eQc4AzIWdOTNrw_l" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Т.Рўзиев,

Х.Абрайқулова, А.Аҳмедов (видео)

ЎзА