ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тасарруфидаги «Имкон» давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган МТТда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 16 августдаги “Оролбўйи минтақаси болалари учун реабилитация марказига эга бўлган давлат ихтисослаштирилган кўп тармоқли мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида 2019 йилда фойдаланишга топширилган ушбу МТТ 120 ўринга мўлжалланган.
[gallery-7413]
Марказга эшитишида, психологик ривожланишида ва ҳаракат тизимида нуқсони бўлган 2 ёшдан 7 ёшгача болалар қабул қилинади. Бу ерда болаларнинг саломатлигини тиклаш, уларга билим ва тарбия бериш учун барча имкониятлар яратилган.
Тадбирда боғча тарбияланувчилари, санъат усталари ижросидаги концерт дастури барчага хушкайфият бағишлади. МТТ тарбияланувчиларига ҳомийлар томонидан байрам совғалари топширилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М. Камалов иштирок этди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА