Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болаларда илк ёшидан рационал овқатланиш, гигиена ва соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш – муҳим
16:16 / 2023-09-12

Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида болаларда илк ёшидан саводхонлик, рационал овқатланиш, гигиена ва соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантиришда компетенциявий ёндашувни жорий этиш юзасидан тренинг бошланди.

Тренинг “Катта ёшдаги аудиторияни ўқитиш, тренингни самарали ўтказиш ва мактабгача таълим педагоглари учун менторлик (мураббийлик) қилиш”, “Педагогларга "Илк қадам" давлат ўқув дастури асосларини ўқитиш”, “Педагогларга мактабгача ёшдаги болаларда илк ёшидан саводхонликни ривожлантириш методларини ўргатиш” ҳамда “Педагогларга мактабгача ёшдаги болаларнинг соғлом жисмоний ривожланиши ва соғлом турмуш тарзи учун рационал овқатланиш тамойилларини ўргатиш” мавзуларида олиб борилади.  

Шунингдек, мактабгача ёшдаги болаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, гигиена кўникмаларини ривожлантириш ва биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича билимлар берилади.  

Тренингдан кўзланган асосий мақсад иштирокчиларни мактабгача ёшдаги болаларнинг нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзишмаларини ривожлантиришда педагогик методикаларини, болаларнинг рационал овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи кўникмаларини ошириш ёндашувларини, бола шахсига йўналтирилган дифференциал ёндашув асосида таълим-тарбия бериш бўйича тренерларнинг назарий ва амалий компетенцияларини ошириш ва уларни мустақил самарали тренинг ўтказишга тайёрлашдан иборат.  

Мазкур лойиҳа АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда  “Меҳрибонлик корпуси” халқаро ташкилотининг Ўзбекистондаги филиали билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

М.Қосимова, ЎзА