Болаларда ҳаддан ташқари қайсарликнинг сабаби нима?
8 ёшдаги боланинг ҳаддан зиёд қайсарлиги, айтилган ишнинг аксини қилиши ва доимо ота-онасига қарши туриши каби асабий ҳолат асосан эътибор етишмаслиги натижасида юзага келади, дейди клиник психолог Мужде Яхши. Оппозицияли дефиант бузилиши аслида патологик ҳолат. Бу эса албатта даволанишни талаб этади.
Бола одатда ота-онанинг эътиборсизлиги ёки зулмкор муносабати таъсирида асабий бўлиб қолади. Шу билан бирга, ҳар сафар фарзандини ишга ундаш учун уларни мукофотлаш йўлини тутган ота-оналар ҳам баъзан мушкул вазиятларга тушиб қолади.
Шунинг учун агар фарзандингиз ҳаддан зиёд қайсар бўлса, сиз белгиланган чегаралар билан, зўравонликсиз мулоқот билан уни оппозиция дефиант бузилишидан ҳимоя қилишингиз керак бўлади, дейди психолог.