English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болалар ва фахрийлар саёҳатга борди
14:28 / 2022-03-25

Бир ўксик кўнгилни шод этиш, келажакка бўлган ишончини ошириш кишини қанчалик руҳлантиришини биламизми? Бундан нафақат ўша одам, балки шу эзгу ишни бажарган инсоннинг қалби ҳам таскин топади.

Наврўз байрами муносабати билан Қашқадарё вилояти Касби тумани махалла хайрия жамоат фонди томонидан 30 нафар васийликка олинган бола ва 10 нафар нуроний отахон фонд ҳисобидан Самарканд шаҳрига саёҳатга олиб борилди. Ушбу эзгу ташаббус айниқса, ота-оналаридан эрта ажралиб, яқинлари қарамоғида қолган болалаларни жуда қувонтирди.  



Таъкидлаш лозимки, Махалла хайрия жамоат фонди Касби тумани бўлими вакиллари томонидан бир қатор хайрия тадбирлари ўтказилмоқда. Жумладан, ҳудуддаги кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, моддий ёрдам кўрсатилмоқда. Ушбу саёҳат ҳам мана шундай саховат тадбирлари доирасида ташкил этилди. 

 

Саёҳат давомида иштирокчилар Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойларини томоша қилди.  


Ўлмас Баротов, ЎзА.