Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Болалар уйи” тарбияланувчиларига “Президент совғаси” топширилди
13:36 / 2025-12-26

Ҳар йили мамлакатимиз бўйлаб Янги йил байрами арафасида эртанги келажагимиз эгалари бўлган болаларга “Президент совға”сини топшириш анъанага айланган.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев Нукус шаҳридаги “Кичик ҳажмли болалар уйи” тарбияланувчиларини Янги йил байрами билан табриклади.

Мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг қалбида қувонч ва умид уйғотиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Ана шу ғамхўрлик ва эътиборнинг ёрқин ифодаси сифатида ташкил этиб келинаётган “Президент арчаси” байрам тадбирлари йилдан-йилга болажонларнинг энг севимли ва интиқлик билан кутилган байрамларидан бирига айланиб бормоқда.

Мазкур байрам тадбирларини мазмунли, кўтаринки руҳда ва юқори савияда ўтказиш мақсадида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда тизимли ва самарали ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, болалар учун байрамона муҳит яратиш, уларни сифатли совғалар билан қувонтириш ҳамда ҳар бир боланинг эътибордан четда қолмаслигини таъминлашга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Бугунги кунга келиб, Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари тарбияланувчилари, “SOS – болалар маҳаллалари”, Оилавий болалар уйларида тарбияланаётган болалар, шунингдек, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда юртимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида ҳалок бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фарзандлари учун Президентимиз номидан махсус совғалар тайёрланди.

Чиройли қилиб безатилган Арча атрофида болаларга “Президент совға”cи топширилди. Шу билан бирга, Жўқорғи Кенгес раиси болалар уйидаги шароитларни кўздан кечириб, унда тарбияланаётган болаларнинг бугунги аҳволи билан танишди.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА мухбирлари