Болалар учун кенг қамровли тиббий кўрик
Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази томонидан Жондор тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасида аҳоли учун оммавий тиббий кўрик ташкил этилди. Унда 172 нафар бола тиббий кўрикдан ўтказилиб, 107 нафар болада турли касалликлар аниқланди.
– Тадбирлар “Саломатлик марафони” доирасида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, касалликларни барвақт аниқлаш ва профилактик тиббий хизмат қамровини кенгайтиришга қаратилган. Кўрик натижасида 96 нафар бола амбулатор, 11 нафари стационар даволанишга йўналтирилди.


Шунингдек, икки нафар болага вилоят тиббиёт муассасаларида даволаниш учун йўлланма берилди. Бир нафар болада юқори технологияли жарроҳлик амалиёти муваффақиятли бажарилди, яна уч нафар болада туман даражасида марказ мутахассислари – жарроҳлар, ортопедлар ҳамда юз-жағ жарроҳлари иштирокида юқори технологияли амалиётлар ва амалий маҳорат дарслари ўтказилди, – дейди марказ бош шифокор Жаҳонгир Шодиев.
Зариф Комилов, ЎзА