Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болалар тинч ва бахтли ҳаёт кечиришлари шарт
12:11 / 2023-05-31

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни юртимизда кенг нишонланмоқда.

Байрам муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида “Болалар тинч ва бахтли ҳаёт кечиришлари шарт” шиори остида спортнинг шахмат тури бўйича “Прокурор кубоги” учун спорт мусобақаси ўтказилди.

Унда университет раҳбари М.Рустамбоев ва Тошкент ҳарбий прокурори А.Бобоев иштирок этиб, болажонларни байрам билан қутлаш билан бирга  уларнинг келажакда яхши инсон бўлиб вояга етиши, юртимиз равнақи йўлида катта марраларни кўзлаб, бунга эришишлари йўлида омад тилади.

“Прокурор кубоги”га пойтахтимизнинг Олмазор туманида жойлашган 100-, 102- ва 106-сонли мактаб-интернатларидаги юз нафарга яқин тарбияланувчи жалб қилинди. Шахматга қизиқувчи ёшлар ўзаро ғолиблик учун беллашди.

Тадбир давомида фахрий қоровул чиқишлари байрам тадбирига ўзгача файз киритди.  

Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари тантанали равишда тақдирланди. Болажонларга байрамона дастурхон ҳам ёзилди.

 

Н.Абдураимова,

ЎзА