French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болалар тасвирланган порнографик маҳсулотларни сақлаш жавобгарликка сабаб бўлади
14:53 / 2025-09-16

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси билан Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга болаларни жинсий зўравонликлардан ҳимоялаш, болалар тасвирланган порнографик маҳсулотларни сақлаганлик учун жавобгарликни белгилашни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексига вояга етмаган гувоҳларни сўроқ қилиш муддатларини аниқ белгиловчи ўзгартиришлар киритиляпти. Унга кўра, вояга етмаганларни жабрланувчи ёки гувоҳ сифатида сўроқ қилиш муддатининг давомийлиги 1 кун этиб белгиланяпти. Шу билан бирга, бу жараёнда уларга жавобгар шахслар ҳам биргаликда иштирок этиши мумкинлиги назарда тутилмоқда.  

[gallery-25447]

Мазкур қонун лойиҳаси парламент қуйи палатаси мажлисида иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди. Қайд этилганидек, лойиҳани иккинчи ўқишга тайёрлаш давомида масъул қўмита томонидан фракциялар, ишчи гуруҳ аъзолари, ҳуқуқшунос ва олимлар иштирокида бир қатор йиғилишлар, семинарлар ўтказилди. Берилган таклифлар чуқур таҳлил қилиниб, улар асосида ҳужжат матни такомиллаштирилди.  

Назарда тутилаётган нормалар болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга хизмат қилиши таъкидланиб, қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Муҳтарама Комилова,  

Аслиддин Алижонов (сурат),  

ЎзА