Болалар таълим-тарбияси эътиборда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 102-заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида 221 нафар ўқувчи олий маълумотли дефектолог ва тарбиячилар қўл остида сабоқ олмоқда.
Муассаса 1966 йилда ташкил этилган бўлиб, 2016 йилда капитал таъмирланган. 4 та ўқув биноси, 280 ўринли ётоқхона, ошхона, кутубхона, спорт зали, фаоллар зали ўқувчилар ихтиёрида.
Ўтган ўқув йилида мактабни 21 нафар ўқувчи битирган бўлиб, уларнинг 3 нафари олий таълим муассасасида таълимни давом эттирмоқда.
[gallery-6578]
Аъло АБДУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА