Болалар спорти ривожланган энг намунали ҳудуд қайси?
Мактабгача таълим вазирлиги ва "Болалар спорти" газетаси ҳамкорлигида ўтказилган "Болалар спорти ривожланган энг намунали ҳудуд" танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда турли номинациялар бўйича туман ва шаҳар мактабгача таълим бўлими мудирлари, МТТ раҳбарлари, тарбиячилари ҳамда МТТда тарбияланаётган болажонлар тақдирланди.
"Энг яхши спортчи бола" номинацияси бўйича Ромитан туманидаги 18-МТТ тарбияланувчиси Нурали Неъматов ҳамда "Энг яхши спортчи қиз" номинацияси билан Когон туманидаги 8-МТТ тарбияланувчиси Шахриноз Ҳасанова тақдирланди.
Шунингдек, Бухоро вилояти "Болалар спорти ривожланган энг намунали ҳудуд" номинацияси билан тақдирланди.
Моҳигул Қосимова,
ЎзА