Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болалар шифохонасига янги ускуналар келтирилди
11:51 / 2024-01-03

Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази жамоаси янги йилни яхши янгилик билан бошлади.

18 ўринли реанимация бўлимига марказнинг ўз маблағи ҳисобидан қўшимча 10 та янги замонавий кардиомонитор келтирилди. Бир вақтнинг ўзида юрак уриши, қон босими,  ҳарорат, сатурация сингари муҳим кўрсаткичларни назорат қилиш имконини берадиган бу ускуналар беморлар учун қўшимча қулайликлар яратди. Энди бўлимдаги мазкур турдаги тиббий ускуналар сони 20 тага етди.

Маълумот учун: вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолиятида якунланган 2023 йил ютуқларга бой бўлди. 475 ўринли, 18 та бўлим фаолият кўрсатаётган мазкур марказда шу йилда болалар кардиохирургияси бўлими фаолияти йўлга қўйилиб, бу йўналишда 50 дан ортиқ жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди.  

Шунингдек, бажарилган лазерли эндоурологик операциялар ва бошқа йўналишдаги юқори технологияли амалиётлар аҳолининг узоғини яқин, мушкулини осон қилмоқда.  

Шифохонада ўтган йили бир қатор қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди, хусусан, марказда бунёд этилган замонавий кутиш зали беморларнинг яқинлари учун айни муддао бўлди.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири