Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болалар шифокори
08:30 / 2022-03-08

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни

Сурхондарёлик Мамлакат Тўдаева ёш авлод саломатлигини асрашдек шарафли касбда 42 йилдан буён меҳнат қилмоқда. 
Зиёли оилада таваллуд топган Мамлакат опа болаликданоқ шифокорлик касбига меҳр қўйди. Ушбу меҳр уни 1980 йилда Самарқанд давлат тиббиёт институтига етаклади. Институтни битириб, врач-педиатр  мутахассислигига эга бўлгач, Денов тумани марказий касалхонасига қарашли болалар поликлиникасида узоқ йиллар фаолият олиб борди. Айни пайтда тумани тиббиёт бирлашмаси шифокори.

[gallery-6056]

Мамлакат Тўдаеванинг узоқ йиллик самарали меҳнати юксак баҳоланиб, 2002 йилда у “Шуҳрат” медали, 2017 йили “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирланган. 


 

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА