French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Болалар шаҳарчаси" болажонларни чорлайди
09:51 / 2022-06-02

Сирдарё вилояти маркази Гулистон шаҳрида бир йил аввал ишга туширилган “Saxovat” савдо маркази байрам муносабати билан болажонларни ўз бағрига чорлади.

Тўрт қаватдан иборат мажмуада айни пайтда 500 кишининг бандлиги таъминланган. Уларнинг аксарияти ёшлардир. Озиқ-овқат, кийим-кечак, маиший техника ва электроника савдосига ихтисослашган дўконлар тармоғи аҳоли хизматида. 

Мажмуанинг учинчи қаватида "Болалар шаҳарчаси" ҳам очилди. Мазкур 3500 квадрат метр майдонда жойлашган шаҳарчага энг замонавий ва хавфсиз ўйин жиҳозлари, кўнгилочар аттракционлар ўрнатилган. Бунинг учун тадбиркор томонидан 10 миллиард сўм сарфланди. Бу ерда яна 50 та қўшимча иш ўрни яратилди. 

Савдо маркази очилишида "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"да турувчи, шунингдек, ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларнинг 200 нафар фарзандига совғалар улашди.

 Тадбирда Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов, вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев, масъуллар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Вилоятнинг барча шаҳар туманларида "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" тантаналари кенг нишонланди. 

Ш.Суяров, Ф.Тошматов(сурат), ЎзА