Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Болалар шаҳарчаси” тарбияланувчиларига уй берилди
13:09 / 2020-08-28

Мустақиллик байрами арафасида Андижон шаҳридаги “Болалар шаҳарчаси”нинг 5 нафар тарбияланувчисига уй берилди.


Мустақиллик байрами арафасида Андижон шаҳридаги “Болалар шаҳарчаси”нинг 5 нафар тарбияланувчисига уй берилди.

Болалар шаҳарчасида ота-она тарбияси, меҳридан бебаҳра болажонлар тарбияланади. Улар шаҳарчадаги мавжуд 16 та уйда энага, устоз ва мураббийлари ҳамроҳлигида бир оила бўлиб яшайди.

Давлатимиз томонидан ота-онасидан айрилган бу болаларнинг яшаши, ўқиб, пухта билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун зарур барча шароитлар яратилган.

Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами – Мустақиллик байрами олдидан Андижон шаҳар ҳокимлиги томонидан яна бир хайрли ва савобли иш амалга оширилди. Умумтаълим мактабларини тамомлаган "Болалар шаҳарчаси"нинг 5 нафар тарбияланувчисига Андижон шаҳрининг Қўшариқ даҳасида жойлашган оилавий ётоқхонада алоҳида уй-жой ажратиб берилди.

Умумий майдони 32 квадрат метр бўлган мазкур уйлар тўла таъмирланиб, ошхона, ётоқхона буюмлари, гиламу парда, ҳатто, телевизор билан жиҳозланди. Бундан янги уй соҳибларининг қувончи чексиз.

photo_2020-08-28_13-08-06.jpg

photo_2020-08-28_13-08-31.jpg

– Шаҳарчада улғайиб вояга етдик, – дейди "Болалар шаҳарчаси" тарбияланувчиси Салтанат Кочнева. – Биз – шаҳарчанинг бир гуруҳ тарбияланувчилари мактабни тамомлаб, катта ҳаётга йўл олдик. Энди тенгдошларимдан кимдир олий ўқув юртида ўқишни давом эттиради, яна кимдир ўрганган касб-ҳунари бўйича ишга жойлашади.

Давлатимизга, Президентимизга, ҳокимларимизга мингдан минг раҳмат, ҳеч биримизни ўз ҳолимизга ташлаб қўймайди. Бугунги қувончимни сўз билан таърифлай олмайман. Менга ҳам алоҳида уй берилди. Бундан бошим кўкка етди.

Андижон шаҳар ҳокими Баҳромжон Ҳайдаров уйларни ўз эгаларига топшириб, уларни янги уй ва мустақиллик байрами билан муборакбод этди.