Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болалар қувончига шерик бўлишди
17:09 / 2025-05-31

Болалар – умримиз мазмуни, кўзларимиз қувончи, уларнинг юзидаги табассум, кўзларидаги беғубор ҳайратнин гэса баҳоси йўқ – улар беқиёсдир.

1-июн Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси  ходимларининг фарзандлари учун байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбир доирасида Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри ижодкорлари томонидан спектакл намойиш этилди.  

Мусиқавий чиқишлар, хизмат итлари иштирокидаги кўргазмали машғулотлар, шунингдек, спортнинг шахмат, шашка, стол тенниси турлари бўйича мусобақалар болажонларга бир олам шодлик ва қувонч бағишлади.  

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири