Фарғона давлат университетида 1 июнь – «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан «Фарзандларимиз - келажагимиз» мавзусида байрам тадбири ташкил этилди.
Университетнинг «Болажон» инновацион марказида ўтказилган мазкур тадбирнинг асосий иштирокчилари - Фарғона шаҳридаги маҳаллалар болалари, олий таълим муассасасида фаолият юритаётган устозлар, профессор-ўқитувчилар, ходимлар ҳамда талабаларнинг 3 ёшдан 12 ёшгача бўлган фарзандлардан иборат бўлди.

Байрам тадбирида сўз олган Фарғона давлат университети ректори вазифасини бажарувчи Раҳматилло Шукуров мамлакатимизда болалар тақдири, айниқса ёшлар масаласи ҳамиша биринчи ўринда эканлигини таъкидлади.

Тадбир давомида болажонлар учун севимли бўлган расм чизиш, қўшиқ, шеърлар айтиш, рақсга тушиш каби қизиқарли машғулотлар мусобақа тарзида олиб борилди.

Шунингдек, болажонларнинг жони дили бўлган ширинликлар тарқатилиши, айниқса, музқаймоқ улашилгани ёш меҳмонларга жудаям ёқиб тушди.
Болажонлар бу ерда ўз ота-оналари ишлаётган хоналарга, музейларга, кутубхоналарга, раҳбарият хоналарига экскурсия қилиб, олий таълим тўғрисида илк таассуротларга эга бўлдилар.
Фарғонада давлат университети
матбуот хизмати