French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болалар, ўсмирлар ва ота-оналар учун инновацион ахборот платформа ишга туширилди
16:52 / 2022-09-28

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, ҳукумат идоралари ва мобил алоқа оператори билан ҳамкорликда «Яхши нарсалар интернети» деб номланган платформа ишлаб чиқилди.

Шу муносабат билан АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида ЮНИCEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Жофри Ижунба, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Севара Убайдуллаева, Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Қаҳрамон Алмардонов, ИИВ Киберхавфсизлик маркази масъул ходими Лочинбек Атоев, ЙҲХ хизмати ахборот хизмати ходими Мадина Абдужалилова иштирок этди.

Таъкидланишича, бу веб-ресурснинг яратилиши болалар, ўсмирлар, ота-оналарнинг сифатли, хавфсиз, холис ва фойдали ахборотдан эркин фойдаланишини таъминлашда муҳим қадам бўлди.

Платформа «Руҳий саломатлик», «Таълим», «Соғлиқни сақлаш», «Инсон ҳуқуқлари», «Йўл ҳаракати хавфсизлиги» каби долзарб масалалар бўйича зарур тушунчаларни ўз ичига олади. Мазкур инновацион лойиҳа интернетдан фойдаланиш имконияти чекланган, бунга шароити йўқ аҳоли қатлами учун кенг майдон бўлиб, ўзига хос «кўприк» вазифасини бажаради.

Платформадан фойдаланиш мутлақо бепул. Масалан, қайсидир ўсмир ёшдаги йигит ёки қизнинг интернетга кириш учун маблағи йўқ, шундай вазиятда улар платформадаги маълумотларни бемалол бепул юклаб олиши мумкин.

Платформа ўзбек, рус, қорақалпоқ тилларида фаолият кўрсатиб, унинг контентини бойитиш устида босқичма-босқичма ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирга қадар унга жойлаштирилган маълумотлар нафақат матн, балки инфографика кўринишида, видео форматда, ўсмирлар тилига яқин тилда, қулай услубда тақдим этилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишчи гуруҳи, ЮНИСЕФ экспертлари, волонтёрлар ёрдамида платформа контентини тўлиқ ўрганиб чиқиш ишлари якунига етди. Ушбу инновацион платформадан бугундан бошлаб фойдаланиш мумкин.

М.Қосимова, ЎзА