Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болалар онасига қайтарилди
17:11 / 2023-05-19

Фуқаролик ишлари бўйича Қашқадарё вилояти Косон туманлараро судининг 2023 йил 17 апрель кунидаги ижро варақасига асосан (қарздор) А.Воҳидов қарамоғидаги икки нафар вояга етмаган фарзандларни онаси (ундирувчи) М.Бойғозиева тарбиясига олиб берилиши белгиланган. Ушбу ижро варақаси Бюронинг Косон туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича, давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳамда ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш учун қарздорга ихтиёрий муддат берилиб, огоҳлантирилган. Шунингдек, ижро ҳужжати юзасидан бўлим ходимлари томонидан қарздор ва унинг яқин қариндошлари билан суҳбат ўтказилган.  

– Ҳуқуқий тушунтиришлар натижасида қарздор А.Воҳидов 9 ва 5 ёшли болаларни М.Бойғозиевага ихтиёрий равишда топширди, – дейди МИБ Косон туман бўлими давлат ижрочиси Нурбек Аҳмедов. – Шу муносабат билан ижро ҳужжати ижроси амалда тамомланди ва иш юритувдан тугатилди.  

Ўлмас Баротов, ЎзА.