French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болалар одам савдоси қурбони бўлмасин
10:15 / 2026-02-16

Дунёда содир бўлаётган одам савдоси жиноятларининг асосий қурбонлари аёллар ва болалар ҳисобланади. Чунки, нистабан ожиз қатлам ҳисобланган бу гуруҳни зўрлик ишлатиб, алдаб қулликка сотиш ҳолатлари мавжуд. Айниқса, болаларни турли ғараз мақсадларда сотиб юборишдек жирканч ҳодисалар кам эмас.

Бу каби ҳолатларга қарши курашиш мақсадида Одам савдосига қарши курашиш бўйича БМТ даражасида халқаро ҳужжатлар қабул қилинган. Ушбу жиноятнинг олдини олиш, жабрдийдаларнинг ҳимояси, жиноятчиларни таъқиб этиш ва барча йўналишларда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланган. 

Ўзбекистон Болалар омбудсмани ва  Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг одам савдосига қарши курашиш бўйича махсус вакили ва координатори Кери Жонстон бошчилигидаги делегация учрашувида одам савдоси муаммоси ва унинг олдини олиш бўйича қилиниши керак бўлган ишлар ҳақида фикр алмашилди. 

Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова делегация вакилларига Ўзбекистонда одам савдоси, жумладан, болалар савдосининг олдини олиш йўналишида олиб борилаётган изчил чоралар юзасидан  маълумот берди.

Жонстон хоним Ўзбекистонда одам савдосининг олдини олиш йўлидаги ислоҳотлар алоҳида эътиборга сазовор эканини таъкидлади. Ўзбекистон қонунчилигида болалар эксплуатациясининг турли шакллари билан боғлиқ қатъий чоралар белгилангани, одам савдоси хавф гуруҳидаги болалар билан превентив ишлаш тизими йўлга қўйилгани ҳамда Бола ҳуқуқлари бўйича вакил мустақил институти жорий этилганини эътироф этди.

Мулоқот давомида ЕХҲТ ва Болалар омбудсмани ўртасида болаларни онлайн-эксплуатациянинг турли шаклларидан ҳимоя қилиш ҳамда бошқа муҳим масалаларда қўшма амалий лойиҳалар олиб боришга келишиб олинди.

Н.Абдураимова, ЎзА