English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Болалар киберхавфсизлигини таъминлаш, уларни зўравонликдан ҳимоя қилиш зарур 
09:22 / 2024-06-20

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)га аъзо давлатларнинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакиллари комиссиясининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова иштирок этди.

Йиғилишда имконияти чекланган болалар ҳуқуқларини таъминлаш, мактаб-интернатларда таълим сифати даражасини ошириш, болаларнинг киберхавфсизлигини таъминлаш, уларни зўравонлик ва буллингдан ҳимоя қилиш каби мавзулар муҳокама қилинди. 

Айтиш керакки, бу вазифаларнинг барчаси «Ўзбекистон-2030» стратегиясида алоҳида белгиланган ва тизимли амалга оширилмоқда. Ҳар бир боланинг мактабгача таълим ташкилотида тарбияланиши йўлида кенг қамровли ишлар йўлга қўйилди. 

Мактаб ёшига етган болалар умумтаълим мактабларига тўлиқ қамраб олинмоқда. Ота-она қармоғидан маҳрум бўлган болаларнинг оила муҳитида улғайиши учун юздан ортиқ Оилавий болалар уйлари ташкил этилди. 

Йиғилишда комиссиянинг бошқа аъзолари (Арманистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Беларусь, Россия Федерацияси) ҳам ўз мамлакатларида мазкур йўналишларда олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. 

Бундай мулоқот энг ёш фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда тажриба алмашиш ва ўзаро тезкор алоқани ўрнатиш борасида уникал платформа вазифасини ўтайди. 

Н.Абдураимова, ЎзА