English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Болалар ҳаракати” сардорлари сайловининг ҳудудий босқичи ўтказилди
12:58 / 2026-01-30

Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида болаларни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларнинг интеллектуал, ижодий ҳамда жисмоний ривожланишига кўмаклашиш, иқтидор ва қобилиятларини рўёбга чиқариш мақсадида Ўзбекистон болалар ташкилоти – “Болалар ҳаракати” сардорлари сайловининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.

Сардорлар сайлови шаффофлик ва адолат тамойиллари асосида ўтказилиб, туман ва шаҳарларда ғолиб бўлган 10 ёшдан 18 ёшгача бўлган сардорлар иштирок этди. 

[gallery-27378]

Ушбу сайлов болаларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш, уларнинг ташаббус ва етакчилик қобилиятларини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

9 та йўналишда ўтказилган сайловнинг вилоят босқичи ғолиблари республика босқичига йўлланма олиб, вилоят шарафини ҳимоя қилади.

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА мухбирлари