French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БОЛАЛАР ФУТБОЛИ: Наманганликлар биринчи, андижонликлар эса иккинчи бўлди
16:18 / 2019-08-19

Фарғонада болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари тарбияланувчилари ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди


Фарғонада болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари тарбияланувчилари ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда вазирлик тизимидаги БЎСМ ва Ихтисослашган БЎСМларда спортнинг футбол тури билан шуғулланувчилар ўртасида мамлакат чемпионати ташкил этилди.

Фарғона вилоятида, 2006 йилда туғилганлар футболчилар ўртасида ўтказилган баҳсларда 12 та жамоа иштирок этди. Мусобақанинг ҳал қилувчи финал баҳсида наманганликлар андижонлик рақибларини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, мазкур ёш тоифасида бош соврин соҳиби бўлишди. Фахрли учинчи ўрин сурхондарёликларга насиб этди. Майдон эгалари эса тўртинчи ўрин билан кифояланди.

Аксари мусобақада бўлгани каби, бу турнирда ҳам энг яхши деб топилган футболчилар махсус совринлар билан тақдирланишди.

Мукофотларни яқин ўтмишнинг машҳур юлдузлари Темур Кападзе ва Носир Отақўзиевлар топширишди.

Демак,

Энг яхшилар:

Дарвозабон – Муҳаммаджон Мелиев (Андижон вилояти);
Ҳимоячи – Муҳаммадсолиҳ Турсунов (Фарғона вилояти);
Тўпурар – Абдулазиз Зокиржонов (Наманган вилояти);
Энг яхши ўйинчи – Умарали Панжиев (Сурхондарё вилояти).