ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфидаги Республика “Баркамол авлод” болалар мактабида “Маданият ва санъат”, “Техника, конструкторлик ва моделлаштириш”, “Жисмоний тарбия ва спорт”, “Ҳунармандчилик ва қўл меҳнати”, “Туризм ва экология”, “Олий таълим муассасалари ва мактабга тайёрлов” ҳамда “Хорижий тиллар” йўналишлари бўйича 42 та тўгарак ташкил этилган.
Мактабда 1165 нафар ўқувчи билим ва маҳорат оширмоқда. Тўгарак хоналарида машғулотларни самарали ташкил этиш учун зарур барча шароит яратилган. Тарбияланувчилар Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда мамлакат миқёсидаги танлов ва фестивалларда муваффақиятли иштирок этиб келмоқда.
“Баркамол авлод” болалар мактабларида 2025 йилдан бошлаб йўлга қўйилган “STEAM” янги таълим дастури бўйича бу ерда ҳам тўгараклар фаолияти йўлга қўйилиб, тажриба сифатида мактабдан ташқари таълимга жорий қилинмоқда.
[gallery-26221]
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари, Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, “Ҳунарманд” уюшмаси билан ҳамкорлик асосида ижодий кўрик-танловлар, фестиваллар, ўқув-машғулотлари ҳамда семинар-тренинглар ташкил этилмоқда.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА