Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Бола пули»ни қайтариб берайлик...
06:02 / 2020-06-27

"Бу болани ҳаққи уни қайтариб берайлик. У камбағалми, бойми у болани пули".


Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг аъзоси Расул Кушербаев “2 ёшгача бўлган болаларга бериладиган «бола пули»ни қайтариб берайлик” сарлавҳаси остида пост қолдирди. Постда ўзининг «Ўзбекистон-24» телеканали орқали эфирга узатилган интервьюсини ҳам жойлади. Интервьюда шундай дейилган:

– 2 ёшгача «бола пули» ҳақида бизга аёллардан, ёш оналардан жуда кўп мурожаатлар бўлади. Бу «сут пули» дейилади. Бу болани пули. Биз буни олиб ташладик кўпчиликдан. Энди ўша кам таъминланганга тўғри келсагина бериш керакми? Аслида дунё амалиётини кўрайлик. Бу болани ҳаққи уни қайтариб берайлик. У камбағалми, бойми у болани пули. Илтимос шу масалани Вазирлик ташаббус кўрсатиб, 44-сонли тартибда буни алоҳида кўрсатса...

photo_2020-06-27_05-56-53.jpg

Мазкур мавзу ҳам катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Улардан эътиборга моликларини ҳавола этамиз:

Чақмоқ Чақмоқ:
- Давлат ишида ишламаганидан қатъий назар берилсин. Чунки, бола учун бу пуллар ҳеч нарса эмас, ота-онаси ойлик маош олгани билан 5-6 миллион олмайдику. Энг кўп олса, 1 млн 800 минг сўм олади. Бу битта рўзғорга етмайди.

Исмигул Шайҳуддинова:
- Жуда тўғри, нега «кам таъминланганларга» деган гапга ёпишиб олишди. Ўзбекистонни барча фуқароларининг ҳаққи бор шу давлат бюджетида.

Дилноза Носирова:
- Депутат Расул Кушербаевнинг фикрларини тўла қўллаб-қувватлайман. Бугунги кунда фуқаролардан энг кўп тушаётган мурожаатлардан бири айнан шу масала. Агар 2 ёшгача бола пули бериладиган бўлса, аввало, она боласи соғлом бўлиши учун яхши едириб-ичиради, кийинтиради. Боласини ёш ҳолида қаровсиз ташлаб, рўзғори учун ишга чиқмайди, бола эса онани меҳридан баҳраманд ҳолда улғаяди. Умуман олганда, барча 2 ёшгача боласи бор оналарга «бола пули» берилса кўпгина муаммолар келиб чиқишининг олди олинган бўлади.

Қобилжон Алиев:
- Шу пулни олишда ҳам пора аралашмаса берилмайди. Кам таъминланганми, фарқи йўқ, бир ойлик пулни раис олади. Сўнг бой ҳам кам таъминланган ҳам пулни олишни бошлайди. Шахсан бизда шунақа, бошқа жойларни билмадим.

Камол Қодиров:
- 3 марта ҳужжат йиғиш учун тушган харажатим 100 минг сўм бўлди. На ҳужжат қайтарилди на пулдан дарак. Хуллас, ҳеч кимга пул йўқ, аммо каптиванг бўлмайдими тилини топиб пулини берсанг 1 ёшдан 16 ёшгача муаммосиз оласан. Таниши йўқни шўри бор.

Самад Мавлонов:
- Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам деган йўналиш ғирт порахўрликнинг ўчоғи бўлди. Бу пулни олиш учун ё икки-уч ойлигидан маҳалла раиси фойдасига воз кечасиз ё олдиндан берасиз. Бизнинг маҳаллада 3 нафар етимларга йиллар давомида моддий ёрдам ёзиб маҳалла оқсоқолининг ўзи олиб ётган экан, болаларнинг онаси бева аёл буни билмаган ҳам.

Файзулла Нормаматова:
- Жуда реал таклифни бердингиз Расулжон. Бола пули,сут пули бериш, аслида Умар Разиаллоху анху даврида жорий этилган, яъниким эмизикли болаларни оналари ташлаб, бойларни уй юмушларини қилиб, кирларини ювиб чой-чақа ишлаганлар, сут эмадиган болалар оч қолиб, ўлиш ҳолатлари кўп бўлган экан, шу ҳолатларни аниқлаган Халифа Умар р.а. икки ёшгача сут пули беришни жорий қилганлар.

Ҳасан Мўминов:
- Келажак авлоднинг соғлом бўлиб вояга етиши учун ҳам бола пулини бериш муҳим аҳамиятга эга. Сут пули олган оила, энг аввало, шу пулни гўдагига ишлатади.

Лола Ман:
- Ота онасини ҳозирги замон талабидаги ойлик билан таъминлаб қўйса, шу болага бериладиган чақанинг кераги ҳам йўқ! Бола пули кўп бўлса 500 минг сўм беради, хўш битта каша 210 минг сўм. Бу кашани 3 кун ичади, бир ойда бунақа кашанинг неча банкасини ичади? 500 минг сўм нима бўлади?

Акмал Кулдашев:
- Бу мавзу, яъни 44-сонли қарор ўзи роса чалкаш. 2 ёшгача бола пулини ижтимоий тоифага ажратмасдан оналарга тўлиқ бериш, бу адолатдан. Бола туғилганда автоматик тарзда тайинланиши керак. Майли миқдори бироз камайтирилса ҳам ҳаммага берса адолатдан бўлар эди.

Кўтарилган масала жуда кўпгина ёш оналарнинг муаммоси эди. Умид қилимизки, мутасадди ва масъуллар 2 ёшгача бўлган болалар учун бериладиган «бола пули»ни яна қайтадан кўриб чиқишади.

Манижа БАҲРИЕВА,
журналист