French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бола парваришлаш таътилидаги аёлларга нафақа тўланади
15:32 / 2022-08-01

ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТ

Меҳнат кодексиннинг 234-моддасига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонунчиликда белгиланган тартибда нафақа тўланади.

Хўш, бу пайтда бола парваришидаги аёл уйда ишлаши мумкинми? Шундай бўлса, нафақа тўлови қандай амалга оширилади? Ушбу саволга Тошкент давлат юридик университети ходими, ҳуқуқшунос Муҳриддин Шамсиддинов жавоб берди.

– Аёл ўз хоҳишига кўра, болани парваришлаш таътили даврида тўлиқ бўлмаган иш вақти режимида ёки иш берувчи билан келишиб, уйда ишлаши мумкин. Бунда унинг нафақа олиш ҳуқуқлари сақланиб қолади. Демак, аёллар болани парваришлаш таътили даврида иш берувчини огоҳлантириб, исталган вақтда ишга чиқса бўлади.

Шунингдек, Меҳнат кодексининг 234-моддаси 5-қисмига кўра болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътиллар меҳнат стажига лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан олти йил, шу жумладан, мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшилади.

Демак, бу ҳолатдаги аёлга агарда иш берувчи ишга чиқа олмайсан, таътил вақтида ишга чиқиш мумкин эмас, иш ҳақи тўланмайди, ўрнига ходим олинган каби ноқонуний важларни келтирса, юқоридаги асосни унга кўрсатиш жоиз.

Агар шунда ҳам тан олмаса, унда ҳеч иккиланмасдан туман адлия бўлимига мурожаат қилиш лозим. Иш берувчи бундай ҳолатда маъмурий жавобгарликка тортилади ва жарима тўлайди.

Гулноза Бобоева, ЎзА