Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бола ҳуқуқлари мавзуси талабалар муҳокамасида
17:14 / 2025-07-23

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида “Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: миллий ва халқаро амалиёт” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинарда университет раҳбарияти, мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари, профессор-ўқитувчилар ва талабалар мавзуга оид долзарб тақдимотлари билан қатнашди. Тадбир давомида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенсияси нормаларининг аҳамияти хусусида тушунчалар берилди. 

Шунингдек, бола ҳуқуқларига оид Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилик нормалари чуқур таҳлил қилинди ва суд амалиёти мисолида тушунтирилди. Бу эса иштирокчиларга назарий билимларни амалий кўникмалар билан боғлаш имконини берди. 

Семинар иштирокчилари, хусусан, мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари ўз фикр-мулоҳазалари билан фаол иштирок этиб, мавзу доирасида қизғин баҳс-мунозаралар олиб борди. Мунозаралар натижасида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишнинг миллий ва халқаро амалиётидаги энг долзарб масалалар юзасидан фойдали таклифлар шакллантирилди.

Тадбир якунида бола ҳуқуқларини таъминлаш, зўравонликнинг олдини олиш ва жабрланган болаларни қўллаб-қувватлашга доир қатор таклиф ва тавсиялар илгари сурилди. 

Гулноза Бобоева, ЎзА