Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бола ҳуқуқлари — келажак кафолати
14:21 / 2026-01-06

Ўзбекистонда болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган 2026–2030 йилларга мўлжалланган Стратегиянинг тасдиқланиши инсон ҳуқуқлари соҳасидаги муҳим қадам сифатида эътироф этилиши лозим.

Мазкур ҳужжат бола ҳуқуқлари, унинг шаъни ва қадр-қимматини олий қадрият сифатида белгилаб, жамиятда зўравонликка нисбатан мутлақ муросасиз муносабатни шакллантиришни мақсад қилади. Айниқса, болалар учун ишончли ҳимоя тизимини яратиш, эрта аниқлаш ва профилактика механизмларини кучайтириш орқали хавфли ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Зўравонликка қарши кураш фақат давлат идораларининг эмас, балки бутун жамиятнинг масъулияти эканини чуқур англаш муҳим. Оила, таълим муассасалари, маҳалла ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлиги болалар хавфсизлигини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Ушбу Стратегия амалга оширилиши натижасида болаларнинг ҳуқуқий ҳимояси кучайиши, уларнинг соғлом, хавфсиз ва муносиб муҳитда вояга етиши учун мустаҳкам асос яратилиши шубҳасиз.  

Нигора Раҳмонова, ЎзА