Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Навоий вилоятидаги муассасаларда бола ҳуқуқларининг таъминланиши ҳолатини ўрганди
17:42 / 2021-04-15

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова бошчилигида Бола ҳуқуқларини таъминлаш сектори ходимлари жорий йилнинг 6-9 апрель кунлари Навоий вилоятидаги болалар ҳақида ғамхўрлик қилиш ва уларни ҳимоя қилиш учун масъул бўлган муассасаларда бола ҳуқуқларига оид қонун хужжатларининг ижро этилиши ҳолати юзасидан мониторинг ташрифларини амалга оширишди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) хабарига кўра, мониторинг давомида Навоий шаҳар “Меҳрибонлик уйи”, Томди туманидаги Болалар шаҳарчаси, “Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази”, Навоий вилояти асаб-руҳий касалликлар диспансери, Қизилтепа тумани 36-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернати, Навоий шахридаги 16-сонли махсус мактабгача таълим ташкилоти, Кармана тумани 25-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернати, Навоий вилояти кўриш имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасиларида тарбияланаётган болаларнинг яшаш ва овқатланиш, шунингдек, меҳнат қилиш ва тиббий ёрдам кўрсатиш шароитлари, олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар ҳамда коронавирус пандемияси даврида санитария-гигиена талабларига риоя этилаётганлиги ҳолатлари ўрганилди.

Маълумотларга кўра, Навоий вилоятида бугунги кунда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган жами 1991 нафар вояга етмаганлар мавжуд. Уларнинг 1181 нафари васийликка, 352 нафари ҳомийликка, 439 нафари фарзандликка, 8 нафари оила (патронат)га ва 11 нафари болалар уйига жойлаштирилган.