Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Миср парламенти аъзолари билан учрашди
17:00 / 2021-06-15

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова бошчилигидаги делегация аъзолари Миср Сенатининг инсон ҳуқуқлари ва ижтимоий бирдамлик қўмитаси раиси, сенатор Муҳаммад Аҳмад Абдусалом Ҳайбат билан учрашди.

Учрашувда икки томонлама, хусусан, парламентлараро муносабатларни кучайтириш борасида муҳокамалар бўлиб ўтди. Алия Юнусова ўз навбатида Миср ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик муносабатлар чуқурлигини ва ташрифлар алмашувининг муҳимлигини таъкидлаб, ҳамкорлик истиқболларини очувчи икки мамлакат парламенти ўртасида доимий алоқа мавжудлигини қайд этди.

Ўзбекистон томон Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ўтказилган "Меҳр" операциялари орқали ўз ватанига қайтарилган фуқароларнинг яна жамиятга мослашиб кетиши учун яратилаётган шарт-шароитлар, бола ҳуқуқларини таъминлаш бўйича Президент Мурожаатномасида илгари сурилган ташаббуслар ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, ҳозир Мисрда таълим олаётган ўзбекистонлик ёшлар, шу жумладан, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни диний экстремизм ва терроризмнинг салбий таьсиридан ҳимоялаш бўйича ҳам фикр алмашилди.

Муҳокамалар давомида Миср Сенатининг Инсон ҳуқуқлари ва ижтимоий бирдамлик қўмитаси ва Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўртасида инсон ва бола ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолашга келишиб олинди ва Муҳаммад Ҳайбат жаноблари Ўзбекистонга таклиф этилди.

 

ЎзА