Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бокуда ноёб кўргазма
18:45 / 2022-06-30

Ҳамкорларимиз саҳифаларида

Миллий фанлар академияси Озарбайжон тарихи миллий музейида “Қуролнинг мистик гўзаллиги” номли XVI-XIX асрларга тааллуқли ноёб безакли қуроллари кўргазмаси очилди, деб хабар беради “Trend” ахборот агентлиги.

Ушбу бой экспозицияда мамлакат ўтмишининг турли даврига мансуб қуроллар алоҳида ўрин эгаллайди. Музейнинг қуроллар ва байроқлар бўлимида сақланаётган ҳимоявий, қиррали ва ўқ отар ашёлар жамланмаси озарбайжон халқининг шонли ҳарбий тарихини акс эттиради.

Кўргазма очилишида музей бош директори, академик Ноила Валихонли сўзга чиқиб, мажмуада турли асрларга оид кўплаб экспонатлар сақланишини, айрим аслаҳаларга шеърий парча, соҳибига куч бағишловчи даъваткор битиклар мавжудлигини алоҳида таъкидлади.

Илмий экспозиция ва кўргазма ташкил этиш бўлими мудири, тарих фанлари номзоди, доцент, намойиш раҳбари Сабуҳи Аҳмедовнинг айтишича, мазкур коллекция кўргазманинг ўзига хос хусусиятини белгилайди.

“Экспозициядаги 300 экспонатнинг аксарияти аввал намойиш этилмаган. Ҳар бир экспонат ўзича ҳунармандлик дурдонаси”, - дейди Аҳмедов.

Кўргазма 15 сентябрга қадар давом этади.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА