Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боку ва Ереван чегарадаги отишмада бир-бирини айблади
17:58 / 2024-02-13

Душанба куни Озарбайжон ташқи ишлар вазирлиги 12 февраль куни Арманистон Қуролли Кучлари Озарбайжон давлат чегара хизмати ҳарбий хизматчисини яралагани ҳақида баёнот тарқатди.

– Бу икки давлат ўртасида амалга оширилаётган тинчлик жараёнига жиддий зарба берди, – дейилади ҳужжатда. – Сўнгги 4-5 ой давомидаги барқарорлик шароитида ушбу ҳаракат Арманистоннинг тинчлик ҳақида тарқатаётган баёнотларига зиддир.

Боку томони таъкидлашича, отишма Арманистоннинг Европа Иттифоқи кузатувчилари миссияси жойлашган ҳудудидан уюштирилгани мазкур миссия мақсади ва вазифаси борасида хавотир уйғотади.

Сешанба куни Арманистон мудофаа вазирлиги қуйидаги мазмунда баёнот тарқатди:

– 13 февраль соат 05:30 дан кейин Озарбайжон Қуролли Кучлари бўлинмалари Неркин Ханд туманида жойлашган арман позициясини ўққа тутди. Дастлабки маълумотга кўра, Арманистон томонида ярадорлар бор.