Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боку Глобал тинчлик саммитига мезбонлик қилди
17:07 / 2022-05-31

Ҳамкорларимиз саҳифаларида

Бокуда “Global Peace Chain” (Глобал тинчлик занжири) ташкилоти доирасида Глобал тинчлик саммити бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Trend” ахборот агентлиги хабар берган.

Саммитда 35 дан зиёд давлат ёшлари глобал муаммолар, урушдан кейинги дунё имконияти ва шахсий тинчлик ташаббуслар муҳокамасида қатнашиш учун бирлашди.

“Global Peace Chain” дунёдаги етакчи нодавлат нотижорат ташкилотларидан бири бўлиб, ёшлар, дипломатлар, элчилар, нуфузли жамоат гуруҳлари ва ташкилотлари ёрдамида бутун дунё бўйлаб маданият, бағрикенглик, интеграция ва ижтимоий тинчликни тарғиб этиш мақсадини кўзлайди. Илгари саммит Истанбул, Дубай ва Йоханнесбург шаҳарларида ташкил этилган.

Глобал тинчлик занжири асосчилари Комрон Зафар ва Муҳаммад Аҳмад тинчликнинг аҳамиятига тўхталаркан, ҳар бир инсон дунёни қуришга ҳисса қўшиши мумкинлигини таъкидлади. Озарбайжонлик депутат Вугар Искендеровнинг сўзларига кўра, унинг мамлакати ҳамиша дунёга очиқ ва тинчликка ҳисса қўшиш тарафдори. Шунингдек, у Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тинчлик ўрнатиш жараёнида ёшларнинг ўрни алоҳида эканини ҳам таъкидлади.

Муҳаррама Пирматова тайёрлади, ЎзА