Боку: Ереван Қорабоғдаги мина майдонлари аниқ харитасини бермаяпти
Озарбайжон ташқи сиёсат идораси матбуот хизмати ахборот бериб, Арманистон томони турли баҳоналар билан Бокуга Қорабоғдаги миналар жойлашуви аниқ харитасини беришдан бош тортаётганини таъкидлаган.
– Миналар жиддий муаммо бўлиб қолмоқда, – дейилади хабарда. – 2020 йилдан буён минадан 346 киши қурбон бўлди. Куни кеча портлаш оқибатида маҳаллий чўпон жароҳат олди, унинг икки оёғини кесишга тўғри келди.
Аввалроқ Арманистон миллий хавфсизлик хизмати 2021 йил ҳеч қандай шартсиз Озарбайжонга 972 та мина майдони харитаси берилганини таъкидлаган эди.