Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боку давлат унивeрситeти билан ҳамкорлик йўлга қўйилди
19:02 / 2021-05-20

Тошкент давлат юридик университети ва Озарбайжон Республикасининг Боку давлат университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Тошкент давлат юридик университети ректори Раҳимжон Ҳакимов, Боку давлат университети ректори Элчин Бабаев ва олий таълим муассасаларининг масъул ходимлари иштирок этди.

Маросим аввалида икки университет ректорлари ўз олий таълим муассасаларидаги таълим жараёни, талабалар учун яратилган имкониятлар, халқаро ҳамкорлик алоқалари хусусида маълумот берди.

1919 йилда ташкил этилган Боку давлат университети бугунги кунда 17 та йўналиш бўйича бакалавр, магистрант ва докторантларни тайёрлайди. Ҳозирги кунда университет қошида 37 та табиий ва ижтимоий фанларга ихтисослашган илмий марказ ва лабораториялар фаолият олиб боради. Евросиё университетлари ассоциацияси, Каспий денгизи давлатлари университетлари ассоциацияси, Қора денгиз университетлари тармоғи, Европа университетлари ассоциацияси ва бошқа ташкилотларнинг аъзоси ҳисобланади.

ZООМ платформаси орқали ўтказилган тадбирда мазкур меморандумнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтилди. Қайд этилганидек, университетлар ўртасида илмий ва маданий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида имзоланган мазкур ҳужжат мамлакатимизда юридик таълим ва фанни ривожлантириш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам ҳисобланади. 

Ушбу меморандум талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун академик алмашинув ҳамда бакалавриат ва магистратура даражасида қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш, томонларнинг халқаро алоқаларини кенгайтиришга кўмаклашиш, илмий лойиҳаларни амалга ошириш, халқаро грантлар, конференция ва танловларда иштирок этиш ва илмий мақола ва адабиётларни ҳамкорликда чоп этиш имконини янада кенгайтиради.

Муҳтарама Комилова, ЎзА