Боку Арманистонга ўн нафар ҳарбий хизматчисини қайтариб берганини маълум қилди
Асирда сақланаётган арманистонлик ўн нафар аскар Европа Иттифоқи воситачилигида қайтариб берилди, деб маълум қилди мамлакатнинг асирлар, бедарак йўқолганлар ва гаровда ушлаб турилганлар ишлари бўйича Давлат комиссияси.
“Европа Иттифоқи президенти Шарл Мишелнинг Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Николь Пашинян билан 14 декабрда Брюсселда ўтказган уч тамонлама музокаралари натижасида Европа Иттифоқи воситачилигида 2021 йил 19 декабрь куни Боку Ереванга 10 нафар ҳарбий хизматчисини қайтариб берди”, дейилади хабарда.
Шунингдек хабарда келтирилишича, ушбу арманистонлик 10 нафар ҳарбий хизматчи 2021 йил 16 ноябрда Келбажар йўналишида чегарабузарлик ҳаракатани амалга ошириш чоғида ушланган.
Жорий йилнинг 4 декабрида ҳам Боку Ереванга чегарада ушланган 10 нафар аскарини қайтариб берган эди. Эвазига Озарбайжон томони Еревандан, Қорабоғдаги миналаштирилган ҳудудлар харитасини олганди.