Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боку Арманистон билан делимитация жараёнини бошлашга тайёр
15:54 / 2021-11-26

Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти раисининг Жанубий Кавказ бўйича махсус вакили Анника Содер билан видео алоқа ёрдамида мулоқот қилди. Суҳбат давомида Озарбайжон Арманистон билан халқаро ҳуқуқ тамойиллари асосида делимитация жараёнини бошлашга тайёрлигини билдирилди.

Байрамов Озарбайжон минтақада узоқ муддатли тинчлик ва осойишталикни таъминлаш позициясида қатъий эканини таъкидлади.

Музокара чоғида вазир ЕХҲТ мулозимига минтақадаги ҳолат, уч томонлама баёнотни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар, жумладан, транспорт коммуникацияси очилиши муносабати билан Озарбайжон томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маьлумот берди.