Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боксни ривожлантириш масаласи муҳокама этилди
12:34 / 2026-03-05

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси ўринбосари Р.Нуразизов бокс билан шуғулланаётган спортчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашув ўтказди.

Унда дастлаб сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида барча соҳалар қатори жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга, ёшларни спортга кенг жалб этишга, Олимпия ва миллий спорт турларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди. 

Шу билан бирга, давлатимиз раҳбари томонидан Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган тарихий ҳужжатлар аҳолининг, шу жумладан, ёшларнинг ҳаётида катта ўзгаришларга асос бўлаётганлигини алоҳида қайд этилди.

Тадбир якунида бокс бўйича турли мусобақаларда юқори натижалар кўрсатаётган ёшларнинг ота-оналарига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг “Миннатдорчилик хати” топширилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.