Боксчиларимизнинг муваффақияти
Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида ўтказилган World Boxing ташкилоти кубоги баҳсларида Ўзбекистон терма жамоамиз 4 та олтин, 5 кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритди.
Мусобақада Асилбек Жалилов, Самандар Олимов, Жавоҳир Абдураҳимов ва Ҳалимжон Мамасолиев каби боксчиларимиз барча рақибларини енгиб, олтин медалга сазовор бўлган бўлса, Жасурбек Йўлдошев, Нусратбек Тоҳиров, Фарзона Фозилова, Азиза Зокирова ҳамда Олтиной Сотимбоева финалга қадар муваффақиятга эришиб, кумуш медаль билан тақдирланди.
Шунингдек, ўз вазн тоифаларида Дилшод Абдумуродов, Адҳам Муҳиддинов, Муҳаммадазизбек Исмоилов ва Гулсевар Ғаниева бронза медалига эга чиқди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА