French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боксчиларимиз жаҳон чемпионатига муносиб тайёрланмоқда
16:03 / 2025-08-21

Жорий йилнинг 4-14 сентябрь кунлари Англиянинг Ливерпуль шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида “World Boxing” ташкилоти томонидан илк маротаба жаҳон чемпионати ўтказилади.

Мазкур мусобақада муносиб иштирок этиш учун бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси айни дамда Шеффилд шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. Чарм қўлқоп усталаримиз йиғинда тажрибали мураббийлар қўл остида техник ва тактик ҳамда жисмоний ҳолатни бир маромда ушлаб турувчи машғулотларни бажармоқда.  

Шуни таъкидлаб ўтишимиз лозимки, бу галги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси қандай таркибда иштирок этиши расман эълон қилинмаган.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА