Россиянинг Югорск шаҳрида бокс бўйича ўтказилган "XXI Нефть мамлакатлари кубоги" ўзбекистонлик боксчилар учун омадли кечли.
15 та мамлакатнинг 120 нафардан зиёд боксчилари 13 та вазнда ғолиблик учун рингга кўтарилди.
Шиддатли кечган жангларда Рамзжон Аҳмедов, Сухроб Умаров, Маъруф Музаффаров мураббийлигида иштирок этган юртимиз чарм қўлқоп усталари 2 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалига эга чиққан ҳолда умумжамоада 2-ўринни эгаллади.
Россиялик боксчилар умумий ҳисобда 9 олтин медаль билан умумжамоада 1-ўринни, 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалига эга чиққан Озарбайжон жамоаси 3-ўринни банд этди.

Маҳоратли боксчиларимиздан Абдулазиз Жўрақулов -71 килограммда, Озодбек Алиев +92 килограммда олтин, Жасурбек Олимжонов -75 килограммда кумуш, Абдулазиз Абдуназаров(-54) ва Норбек Абдуллаев(-80) ўз вазнларида бронза медалини қўлга киритишди.
Эслатиб ўтамиз, "XXI Нефть мамлакатлари кубоги" жангларида юртимизнинг 13 нафар боксчиси қаторида Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Жазоир, Қозоғистон, Камерун, Конго, Кот-д’Ивуар, Куба, Қирғизистон, Мўғулистон, Сербия, Тожикистон ва Россия вакиллари иштирок этди.
Т.Рўзиев, ЎзА