Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боксчиларимиз “World Boxing” кубоги ярим финалида
10:57 / 2025-11-18

Бугун, 18 ноябрь куни Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида “World Boxing” ташкилоти кубогининг ярим финал жангларига старт берилади.

Кун давомида 20 та жуфтлик ўртасида ярим финал жанглари ташкил этилса, 6 тасида Ўзбекистон терма жамоаси  аъзолари рингга кўтарилади:

-48 кг: Фарзона Фозилова – Анна Окота (Украина)

-70 кг: Азиза Зокирова – Анастасиа Черноколенко (Украина)

+80 кг: Олтиной Сотимбоева – Ассел Токтассин (Қозоғистон)

-65 кг: Адҳамжон Муҳиддинов – Шион Нишияма (Япония)

-90 кг: Нусратбек Тоҳиров – Жакуб Тутак Адам (Польша)

+90 кг: Ҳалимжон Мамасолиев – Жу Таеунг (Жанубий Корея)

Кеча қитъа кубогининг чорак финал жангларида 7 нафар терма жамоамиз аъзоси жанг ўтказган бўлса, 5 та ғалаба, 1 та мағлубият қайд этилди. Бир нафар рақиб жангдан бош тортди.

Хусусан, Жасурбек Йўлдошев -85 кг. вазнда австралиялик Жон Лачланни, -70 килограммда Муҳаммадазизбек Исмоилов Жанубий Корея вакили Ким Жоонсуни, -90 кг.да Нусратбек Тоҳиров украиналик Богдан Толмачовни, -75 кг.да Жавоҳир Абдураҳимов қозоғистонлик Аман Консбековни, -55 кг.да Самандар Олимов Жанубий кореялик Шин Жаеёнгни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди.

-50 кг. вазнда жанубий кореялик Ёон Таегеуннинг тўқнашувдан бош тортгани учун Асилбек Жалилов тўғридан-тўғри ярим финал йўлланмаси соҳибига айланди.

-57 кг. вазнда қатнашган терма жамоамиз аъзоси Ситора Турдибекова Хитой Тайпейи вакиласи Ву Шиҳ Йига 0:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон кубогининг ярим финал баҳслари 19 ноябрга қадар давом этади. Финал жанглари эса 20 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА