Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) январь ойи якунларига кўра, янгиланган рейтингни эълон қилди. Ундан Ўзбекистоннинг 7 нафар профессионал боксчилари ўрин олди.
Жумладан, Муроджон Аҳмадалиев биринчи ярим енгил вазнда, Отабек Холматов ярим енгил вазнда, Шаҳрам Ғиёсов ярим ўрта вазнда, Исроил Мадримов эса супер ярим ўрта вазн тоифасида жадвалнинг биринчи поғонасидан ўрин эгаллади. Минимал вазн тоифасида жанг олиб бораётган Ҳасанбой Дўсматов эса ушбу жадвалнинг иккинчи ўрнидан жой олди. Шунингдек, Бектемир Мелиқўзиев супер ўрта вазнда олтинчи бўлган бўлса, Ботир Аҳмедов супер енгил вазнда 8-ўринда қолди.
Ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов 17 февраль куни Саудия Арабистонида ўтказиладиган британиялик Тайсон Фюри ва украиналик Александр Усик ўртасидаги жанг кардида рингга чиқиши керак эди.
Аммо Тайсон Фюрининг жароҳат олиши натижасида ушбу бокс оқшоми 18 май санасига кўчирилди. Баҳодир Жалолов ҳам 18 май куни ўтказиладиган турнирда рингга чиқади. Унга черногориялик Дилан Прашович рақиблик қилади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА