Боксчиларимиз Ватанимиз шарафини ҳимоя қилмоқда
Шу кунларда бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг 13 нафар аъзоси тажрибали мураббий Раҳматжон Рўзиохунов бошчилигида Хитойнинг Тайчжоу шаҳрида ўтказилаётган халқаро ўқув машғулот йиғинида иштирок этаётган бўлса, 20 нафар ўсмир боксчиларимиз Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бошланган турнирда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.
Хитойда ўтаётган халқаро ўқув-машғулот йиғини 28 февралга қадар давом этади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси билан биргаликда Хитой ва Жанубий-шарқий Осиё мамлакатлари терма жамоалари иштирок этмоқда.

Санкт-Петербургда бошланган турнирда мамлакатимизнинг умидли чарм қўлқоп усталари Россия, Беларусь, Қозоғистон, Озарбайжон каби давлат вакиллари билан куч синашади.
Т.Рўзиев, ЎзА