Руминияда бокс бўйича "Golden Belt" номли халқаро турнирда ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.
11 апрель куни ғолиб спортчиларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон бокс федерацияси масъул ходимлари томонидан кутиб олинди.

Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Халқаро мусобақада ўзбекистонлик боксчилар 6 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди.

Совриндор бўлган боксчиларимизни эслатиб ўтамиз:
Олтин:
-48 кг: Асилбек Жалилов,
-54 кг: Шаҳзод Музаффаров,
-67 кг: Жавлон Йўлдошев,
-75 кг: Саиджамшид Жаъфаров,
-80 кг: Дилшод Рўзметов,
+92 кг: Лазизбек Муллажонов.
Кумуш:
-75 кг: Абдулазиз Абдупаттоев,
-80 кг: Одилжон Аслонов,
-92 кг: Диёр Ўралов,
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров.
Бронза:
-57 кг: Дилшод Абдумуродов,
-60 кг: Шунқор Абдурасулов,
-63,5 кг: Шоҳруҳбек Кенжаев.
ЎзА