French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боксчиларимиз Риодаги етакчиликни ҳимоя қилишга шай
20:53 / 2021-07-21

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Токиода сўнгги ўқув-машғулот йиғинини якунлади. Вакилларимиз бугун Олимпия шаҳарчасига келиб жойлашди.

Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.  

“Рио –2016” Олимпия ўйинларидаги муваффақиятдан сўнг барча “Ўзбек йўлбарслари”дан камида ана шу натижаларнинг такрорланишини кутмоқда. Марат Қурбонов бошчилигидаги жамоамиз янги Ўзбекистон учун янги ғалабаларни тақдим этишга шай турибди.  

Эслатиб ўтамиз, боксчиларимиз “Токио – 2020” Олимпиадасига 8 та эркак ва 3 та аёллар вазнида йўлланма олган. Бутун дунёда фақат 3 жамоагина 11 нафар боксчи билан иштирок этади.  

Эртага бокс баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади ва ҳамюртларимиз Олимпиадани кимларга қарши бошлашлари маълум бўлади.  

ЎзА