Боксчиларимиз Қозоғистон турнирида 6 та медалли бўлишди
Қозоғистоннинг Актау шаҳрида бокс бўйича якунланган халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди.
Қозоғистон, Таиланд, Озарбайжон, Тожикистон, Қирғизистон ҳамда мамлакатимиз боксчилари қатнашган муросасиз баҳслар натижасига кўра, 86 килограмм вазнда Тимур Мержанов ҳамда 92 кило оғирликдаги Нусратбек Тоҳиров олтин медалларга сазовор бўлишди.
Шунингдек, ўз вазн тоифаларида Фозилжон Абдумуродов ва Абдулла Ражабов кумуш, Нодиржон Мирзаҳмедов ҳамда Бекзод Ҳамидов бронза медалларига эга чиқди.
Т.Рўзиев, ЎзА