English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боксчиларимиз Осиёда тенгсиз!
21:13 / 2022-11-12

Иорданияда бокс бўйича якунланган Осиё чемпионатида Тўлқин Қиличев бош мураббийлигидаги мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари 5 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларига мушарраф бўлди ва умум жамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Қитъанинг 30 га яқин мамлакат вакиллари қатнашган баҳсларда ўзбекистонлик боксчилардан Ҳасанбой Дўсматов, Абдумалик Халаков, Руслан Абдуллаев, Саиджамшид Жафаров, Лазизбек Муллажонов олтин медалларга эга чиқди. Одилжон Аслонов ҳамда Мадиёр Саидраҳимов кумуш, Шахзод Музаффаров, Адҳамжон Мухиддинов ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев бронза медалларининг соҳиблари бўлишди.

Шунингдек, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзолари Навбаҳор Ҳамидова олтин, Соҳиба Рўзметова кумуш ва Фарзона Фозилова бронза медалларини қўлга киритди.  

Боксчиларимизнинг ғалабаси шарафига Амманда 13 марта ватанимиз байроғи кўтарилиб, олти марта Ўзбекистон мадҳияси баралла янгарди.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА.