Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боксчиларимиз нуфузли мусобақага жиддий тайёрланмоқда
18:30 / 2026-02-11

Жорий йилнинг 21-23 февраль кунлари Болгариянинг София шаҳри бокс бўйича анъанавий 77 “Strandja” халқаро турнирига мезбонлик қилади. Мазкур мусобақада дунёнинг турли мамлакатидан келган 400 нафардан ортиқ чарм қўлқоп усталари иштирок этиши кутилмоқда.

Мазкур мусобақада Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаси ҳам иштирок этади. Сўнгги йилларда “Strandja” мусобақасида мамлакатимиз боксчилари юқори натижалар қайд этаётганидан хабарингиз бор, албатта. Шу сабабли ҳам Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти спортчиларимиз халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этиши учун ўқув-машғулот йиғини ташкил этди.

Жумладан, Элшод Расулов бошчилигидаги Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Россиянинг Москва вилоятига йўл олди. Ушбу йиғин 10-20 февраль кунига қадар давом этади. Эркаклар терма жамоамиз эса шу кунларда Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ўқув-машғулот йиғинларини 20 февралга қадар давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ўтказилган “Strandja” халқаро турнирида Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритган эди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА